АСАЛНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ УМУМИЙ ВА КОСМЕТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

АСАЛНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

АСАЛНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ УМУМИЙ ВА КОСМЕТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Асалнинг одам организмига нечоғлик фойдали еканлиги қадимдан маълум. Зеро, асалнинг ўзи ноёб неъмат, шу билан бирга, у умумий даволаш хусусиятига ҳам ега. Унинг организм томонидан ҳазм қилиниши 100 фоизга тенг.

Ушбу юқори қувватли маҳсулот одам организмига зарур бўлган углеводларга бой бўлиб, таркибида деярли барча микроелемент ва витаминлар мавжуд.

Асал кимёвий таркиби

Асал кимёвий таркиби бўйича мураккаб ва хилмахилдир. Унинг таркибида 300 дан ортиқ турли моддалар — органик ишқорлар, тузлар, углеводлар, азотли бирикмалар (оқсиллар, аминокислоталар, аминлар, амидлар), кўплаб минерал моддалар, витаминлар, гормонлар, ферментлар, юқори сифатли спиртлар, ефир мойлари, терпиноидлар, стероллар, фосфатлар, липидлар, минерал ишқорли тузлар, декстринлар ва ҳоказолар борлиги аниқланган.

Унга минерал ва антибактериал моддалар, фойдали ферментлар, гормонлар, ефир мойлари киради. Асаларининг барча маҳсулотлари бебаҳо ҳисобланади, шунингдек, уларнинг бир-бирларига нисбати ҳам табиат томонидан туғри тақсимланган. Бу еса уз навбатида уларнинг одам соғлиғи учун янада фойдали ва самарали булишини таъминлайди.

Ҳақиқий табиий асал турли хил замбуруғларга, антибиотик ва диабетга қарши курашувчи хусусиятга егалиги учун ҳам юқори баҳоланади. Асал ёрдамида ошқозон-ичак юли зарарли микрофлорадан халос булади.

Асал истеъмол қилишда ундаги мавжуд глюкозанинг шарофати билан юрак-қон томир тизимининг қуввати ошади, жигарнинг узини-узи ҳимоялаш вазифаси ортади. Умуман олганда, организмнинг юқумли касалликларга қарши курапгуви кучаяди.

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Асал асаб тизимига

Асал асаб тизимига ҳам жуда ижобий таъсир кўрсатади. У кунора истеъмол қилинганида организмни тинчлантиради, уйқудан олдин истеъмол қилинса, енгил ухлатадиган дори сифатида таъсир кўрсатиб, ухлаш жараёнини осойишталаштиради. АСАЛНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Асал баҳор ойлари, айни илик узилди пайтида катта фойда келтиради. Чунки худди пгу вақтда витаминларга булган талаб, айниқса, кучайган булади. Ана шундай ҳолсизлик даври, яъни организмнинг касалликларга қарши курашининг пасайиши “баҳорги чарчоқлик” деб аталади.

Бу даврда овқатланиш микроелементлар, витаминлар билан бойитилган булиши керак. Ана пгуларнинг бари асалда мавжуд, айниқса, у фойдали усимликлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилинса, янада самарали натижа беради.

Асаларининг барча маҳсулотлари бир-бирини тўлдириб, бошқа дори воситаларининг таъсирини оширади. Бироқ асални керагидан ортиқ миқдорда истеъмол қилиш ҳам мумкин емас. Ахир ҳар қандай, енг самарали булган дори воситаси ҳам меъёридан ортиқ қабул қилинса, одам организмига хавф туғдириши турган гап.

Шунинг учун асал, асалари гулчанги, асалари елими ва улардан тайёрланган воситалар билан даволанганда барча тавсияларга риоя қилиш лозимлигини унутмаган маъқул. Айнан шу ҳолатдагина асал фойда келтиради.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Асал косметик мақсадларда ҳам кенг қўлланилади. Асал косметологик суглар, турли хил кремлар, емулсиялар, балзамлар ва шампунларга қўшилувчи асосий модда ҳисобланади.

Юқорида айтганимиздек, ниқоблар терини ёшартириб, соғломлаштиради. Аммо кенгайган томирлар ва юз терисидаги майда томирларнинг мавжудлиги, юзда тукларнинг жадал ўсиши, қандли диабет, диатез хасталиги, организмда углеводнинг йигилиб қолиши ва бронхиал астма касаллигига чалинган беморлар асалли косметикадан еҳтиётлик билан фойдаланишлари тавсия етилади. АСАЛНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Агар юқорида қайд қилинган хасталикларнинг биронтаси сизда ҳам мавжуд бўлса, асалли ниқоблардан фойдаланишдан аввал, шйфокор билан маслаҳатлашиб олганингиз маъқул.

(Visited 547 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика