- БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
- ЖИСМОНИЙ УСИШ
- Аъзолар ривожланиши
- Жинсий қўзғалиш
- Баъзан ўсмирларда кўкрак безларининг ўсиши
- ихтилом (поллюция)
- Ихтилом дастлаб
- Бедор пайтда ихтилом рўй бермайди.
- Ихтиломларнинг тез-тез содир бўлиши
- Агар ихтилом
- Тез-тез ихтилом
- туш кўрганда
- Кўкрак сўрғичларининг атрофи кенгаяди
- Биринчи ойлик қон келиши
- Жинсий гормонлар
- Безнинг бошқа тури
- Бўй
- Гигант кишилар ҳақида ҳам маълумотлар бор.
БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
Ўсмир ва қизларнинг ўзларини тутишлари ва ҳис- сиётларидаги ўзгаришлар билан бир қаторда жисмоний қиёфалари, тана тузилишлари кескин ўзгариб, еркаклик ва аёллик жиҳатлари мустаҳкамланади. Шундай қилиб, жинсий етилиш даври — бу айни вақтда кескин жинсий фарқланиш даври ҳамдир.
Еркаклик ва аёлликнинг фарқланувчи аломатларининг ҳосил бўлиши дастлаб жуда секин боради, бироқ жинсий безлар аъзоларга таъсир ета бошлагач, иккиламчи жинсий аломатлар вужудга келади.
ЖИСМОНИЙ УСИШ
Ўсмир сезиларли даражада жисмонан ўсади, бўйи баланд, елкалари кенг бўлади, кекирдагидаги қалқонсимон кемирчак катталашади, кўзга кўринарли тарзда туртиб чиқади, товуш бойламлари узайиб, бўйни йўғонлашади.
Овоз тембри ўзгариб, дағаллашади, дўриллай бошлайди. Юрак, ўпка ва бошқа аъзолари сезиларли даражада тез катталашади, бу бутун тананинг қон билан таъминланишини кучайтиради. Моддалар алмашинувининг тезлашиши ўсиб боради, асаб тизимларининг таъсирчанлиги ошади.
Ўсмирнинг тана суяклари ва мускуллари, умуман барча аъзолари ўсиб, мустаҳкамланади ва катта ёшларга хос кўринишга киради.
Аъзолар ривожланиши
Бутун аъзолар ривожланиши билан бир вақтда ташқи жинсий аъзолар ва ҳамма жинсий аппаратларнинг ўлчами катталашади, жинсий безлар ривожланиб, гормонлардан ташқари уруғлар ишлаб чиқаришни бошлайди. Ёғ ва тер безларининг фаолияти кучаяди.
Тер ажратмаси, масалан, қўлтиқ ости чуқурчаси жинсий етилиш билан боғлиқ бўлиб, болаларда бу жой терламайди. Шунингдек, қов ва қўлтиқ ости чуқурлигида мўй ўсиш тезлашади. Юқори лаб устида ҳам юмшоқ мўй пайдо бўлади.
Жинсий қўзғалиш
Яққолроқ жинсий қўзғалиш пайдо бўлиб ва бу кўпроқ ерталаб ўринда ётган пайтда олатнинг таранглашувида ерекция кузатилади. Бундай таранглашув одатда, жинсий етилиш давридан анча олдин пайдо бўлади ва киши жинсий ҳаёти тугайдиган даврдан анча кейингача давом етади.
Баъзан ўсмирларда кўкрак безларининг ўсиши
— пубертат гинекомастия (ўғил болалар кўкрак безининг хотинларникига ўхшаб ўсиши) кузатилади, бундан хавотирланишга ҳожат йўқ, чунки маълум бир муддатдан кейин бутунлай йўқ бўлиб кетади. Ўсмирларнинг кўкрак безлари ривожланмай қолаверади.
Бирмунча вақтдан кейин ўсмирларда ихтилом (поллюция) пайдо бўлади, яъни уларда беихтиёр уйқуда сперма суюқлиги отилиши рўй беради. Кўпчиликда у шаҳвоний тушдан ҳузурланиш туфайли содир бўлади.
Агар ўсмир аввалроқ ихтилом келиши ҳақида маълумотга ега бўлмаса, у тушунарсиз қўрқув ва шармандали ҳолатга тушиб, ҳар хил касаллик, нуқсонлик ва зарарли ҳодисаларга боғлиқ даҳшат еҳ- тимолидан хавфсираши пайдо бўлади.
ихтилом (поллюция)
Ваҳоланки, ихтилом (поллюция) мутлақо безарар табиий ҳолатдир. Бу ҳақда ўсмир кўпроқ ишонадиган отасими, акасими аввалроқ, бамайлихотир ва одоб доирасида оддийгина тарзда тушунча бериши, бундан уялмаслик ва хавотирланмаслик кераклигини тушунтириши керак.
Дастлабки ихтилом одатда, 14-16 ёшда, баъзан бу муддатдан ерта ёки кеч рўй беради. Биринчи ихтиломнинг пайдо бўлиши жинсий алоқа вақти ёки зарурати еканлигини билдирувчи кўрсатма емас.
Ихтиломнинг жуда кечикиши ўсмирнинг яшаш шароитида керакли муҳитнинг мавжуд емаслигини ёки танасида қандайдир нуқсон борлигини кўрсатади.
Ихтилом дастлаб
Ихтилом дастлаб баъзи-баъзида рўй берса, кейин тезлашади, уйқу хавотирли бўлиб қолади, уруғ отилиши уйқудан бедорликка ўтиш пайтида содир бўлади. Ихтилом ихтиёрсиз, еякуляция каби, одатда, енди уруғ суюқлигида етук сперматозоидлар пайдо бўлганда содир бўлади, яъни еякуляция биринчи олатнинг кўтарилиши (ерекция)дан сал кечроқ пайдо бўлади.
Бироқ ихтиёрий (жинсий алоқада ёки жинсий аъзони сунъий таъсирлантириб — масгурбация қилиб) еякуляцияни анча барвақт ҳам келтирса бўлади, бирок, бундай уруғ суюқлигида етук сперма уруғлари ҳали мавжуд бўлмайди. Жинсий алоқа қилиш лаёқати ҳомиладор қилиш қобилиятига нисбатан 2-3 йил олдинроқ вужудга келади.
Бир ойда 2-3 марта ихтиломнинг содир бўлиши меёрдаги физиологик ҳолат ҳисобланади ва соғлиқ- да одагда, ҳеч қандай бузилиш келтириб чиқармайди. У аеосан 25 ёшгача бўлган даврда кўпроқ, 45 ёшдан кейин еса мутлақо кам намоён бўлади.
Яхши семирган, балоғатга етган, жинсий алоқада бўлмаган ёш йигитда ихтиломнинг физиологик тез-тез рўй бериши, ҳатто, бир ҳафтада келишига жинсий фаолиятини ўзи тартибга солиб турадиган, ўзидан кейин ҳеч қандай асорат қолдирмайдиган ҳолатдек қараш мақсадга мувофиқдир.
Етук жинсий безларда уруғ суюқлиги вужудга келаверади ва тўпланаверади, агар ундан жинсий алоқа йўли билан халос бўлинмаса, бу ихтилом шаклида содир бўлаверади.
Бедор пайтда ихтилом рўй бермайди.
Уйқу пайтда онгнинг узилиши жинсий функциянинг рефлекторларига кенг еркинлик бериши натижасида жинсий алоқадаги каби табиий ихтилом жараёни рўй беради.
Соғлом кишиларда физиологик ихтиломнинг кам рўй бериши турлича ҳолатларга боғлиқ, бу умумий соғлиққа, мижозга, ёшга, турмуш тарзи ва одатланишларга, тафаккурлар йўналиши ва қиладиган машғулотига боғлиқ.
Ихтиломларнинг тез-тез содир бўлиши
ўз фикризикрини жинсий ҳаётга қаратган, шу мавзудаги китобларни ўқиб ўзини қўзғатувчи, шаҳвоний мавзудаги суҳбат ва латифаларни ешитувчи, музейдаги санъат асарларидан таъсирланувчи кишиларда кўп, ўртамиёна ҳаёт кечирувчи, зўриқтирадиган ақлий ва жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган кишиларда
анча кам кузатилади. Айримларда ихтилом мутлақо содир бўлмайди.
Ихтиломнинг содир бўлиши енг кўп бўлган вақт у бошланган пайтдан мунтазам жинсий ҳаёт кечиришгача бўлган даврдир.
Ихтилом баъзан узоқ вақт, одатдагидан кўпроқ, кунора ёки ҳатто бир тунда бир неча марта юз бериши мумкин. Шунда у организмга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо унинг зарари организм учун уруғни йўқотишда ифодаланмайди, балки асаб тизимига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар ихтилом
шундай тез-тез юз берадиган бўлса, айниқса, улар ерекция олат таранглашуви содир бўлмай ёки шаҳвоний туш кўрмай, оргазм (хуш ёқиш) билан ёки усиз рўй бераётган бўлса, уни издан чиққан деб ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолатларда киши узоқ вақт ўзини дармонсиз ва заиф ҳис етади, ишга иштиёқи бўлмайди, кайфияти бузуқ бўлади.
Катта кишиларда ихтиломнинг номунтазам тез- тез рўй бериши одатда, умумий невростения (асаб тизими чарчашидан келиб чиқадиган касаллик) оқибати, — асаб тизимининг таъсирланиши ва қўзғалиши юқорилигидан далолат беради.
Баъзан тез-тез ихтилом рўй берадиган кишида туғма заифлик ва сийдик-жинсий аъзолар тизимида таъсир- чанлик юқорилиги кузатилади. Бундай кишилар болалигида тунлари сийдик тута билмаслик (енурез)дан вояга етгунча азоб чеккан бўлиб чиқади. Вақти келиб енурез йўқолса ҳам жинсий соҳада юқори таъсирла- ниш қолаверади ва у ихтиломда намоён бўлади.
Бедор ҳолатда арзимаган механик ёки руҳий таъсирланишдан, масалан, аёлни еркалаётганда ва суҳбатлашаётганда, шаҳвоний китобларни ўқиётганда, жинсий турмушдаги шунга ўхшаш ўйга берилганда содир бўладиган ихтиломни ғайритабиий ҳисоблашкерак, чунки бу асаб-жинсий соҳадаги озми-кўпми бузилиш борлигидан далолат беради.
Тез-тез ихтилом
содир бўлиши баъзан оғир юқумли касалликлардан, диабетнинг баъзи шаклларидан ва марказий асаб тизимининг органик касалликларидан соғайиб кетишида кузатилади.
Ана шундай тарздаги патологик ихтиломнинг юз беришига орқа уретра (сийдик чиқариш канали)да ўткир ва ўткирга яқин яллиғланишлари, уруғ дўмбоқчаси, простата бези, асосан уруғ пуфакчаларидаги касалликлари ҳам сабаб бўлади.
Жинсий ҳиссиётнинг ўсиб бориши кучига ва зў- риқишига қараб организмнинг умумий ривожланишига мутлақо тўғри келмайди. 17-20 ёшлар ўртасида тез берилиш ва ҳавойи ҳавас қаттиқ ривожланади: бу давр юксак даражадаги жинсий интилиш таранглиги билан мос келади.
Ихтиломлар тез-тез такрорланади, уйқу анча безовта бўлиб қолади, кўпинча туш кўриш рўй беради. Давомли олат таранглашуви оқибатида сийдик чиқариш канали тешигидан шаффоф рангли, чўзилувчан, елимсимон суюқлик ажралади.
Бу канал девори ва унинг атрофида жойлашган шиллиқ без ажратмасидир. Улар ҳам жинсий без вазифасини бажаради, бу вақтга келиб кескин кучаяди. Каналда ўша суюқлик томчиси пайдо бўлиши билан ўсмирнинг миясига қандайдир таассуротлар келиб қолса, етарлидир.
Бу шиллиқ ажратмаларни уруғ суюқлиги билан аралаштирмаслик керак, улар бирмунча қуюқроқ ва унчалик шаффоф бўлмайди.
Ихтилом ҳали жинсий ҳаёт кўрмаган ва мастурбация билан таниш бўлмаган қизларда кузатилмай- ди. Аммо жинсий ҳаётга ўрганган аёлларда ихтилом (тунги) хуш ёқиш (оргазм) еркакларга нисбатан анча кам бўлади.
туш кўрганда
У хуш ёқадиган ҳолат туш кўрганда ҳам вужудга келади. Ўтиш даврида қиз танаси тез мослашишни бошлайди ва шунга мувофиқ тарзда шаклланади. Бироқ унинг вояга етган бўйи ёки оғирлиги еркакларга нисбатан маълум даражада камроқ бўлади.
Организмнинг умумий ўсиши билан бир қаторда тери ости ёғ қатламлари, айниқса, елка ва сон атрофида ривожланиб, думалоқлик ва юмшоқлик шаклини олади, тос кенгайиб, аёлларга хос қомат вужудга келади.
Маълумки, аёлларда қорин бўшлиғи еркакларга нисбатан каттароқ сиғимли бўлади, тос суяклари бирмунча ҳаракатчан ва бўшроқ бўлиб бириккан. Бу уларнинг бола туғиш вазифаси учун катта аҳамият касб етади.
Тос суякларининг ўсиши қизларнинг тахминан 20 ёшигача давом етади, бу вақтга келиб унинг бачадони мускуллари тўла ривожланиш даражасига етади. Кўкрак безлари ҳам тез ўсади ва таранглашиб, салга оғрийдиган бўлиб қолади.
Кўкрак сўрғичларининг атрофи кенгаяди
Кўкрак сўрғичларининг атрофи кенгаяди, сўрғичининг ўзи еса тўлишади. Юз тузилишида аёллик ифодаси акс етади. Қовда ва қўлтиқости чуқурчаларида мўй пайдо бўлади, овоз ўзгаради. Дастлабки ойлик ҳайз кў- риш бошланади.
Бу даврда қизларда ўсмирларга катта қизиқиш билан қараб, уларга интилиш пайдо бўлади. Бу интилиш ҳали онгли жинсий яқинликка йўналтирилмаган бўлиб, дастлабки руҳий ишқ хусусиятига егадир.
Улар аёлларга хос назокат, қалбан мулойимлик, гўзаллик ва илтифотлилик, меҳрибонлик ва сиполик, ҳаракатларида нафислик намоён бўлади. Қизларда бирламчи ва иккиламчи жинсий аломатларнинг узил-кесил ривожланиши ҳайз кўришни бошлаганда рўй беради, қизлар биринчи туққанларидан кейингина ҳақиқий аёл бўладилар.
Биринчи ҳайз (менструация)нинг пайдо бўлиши қизнинг тухумдонлари етилганидан ва жинсий гормоиллрдан ташқари сперматозоид билан учрашганда уруғланувчи аёллик тухумлари ишлаб чиқаётганидан далолат беради.
Бу вақтда қизларни шахсий гигиенага тайёрлаш, уларга ҳар доим нафақат чиройли бўлиш, балки саранжом-саришта ва тоза бўлиб юришни тушунтириш керак. Қизга сиполик билан, оддий қилиб биринчи содир бўладиган ҳайз келиши ҳақида тушунтириш лозим, токи бу унинг учун кутилмаган ҳолат бўлмасин.
Қон пайдо бўлиши қизни қагтиқ ҳаяжонга солиши, у буни жиддий касаллик деб ўйлаши мумкин. Жинсий маълумотга ега бўлиш жинсий ривожланиш билан бир вақтда бориши керак, зеро қиз оналик вазифасидек масъул ишга ҳам жисмонан, ҳам ахлоқан тайёр бўлсин. БАЛОГАТ ЕШИ
Қизларда ва бўлғуси аёлларда ҳар 28 кунда (ўртача ҳисобда) тухумдонида тухумҳужайра етилади ва ойлик ҳайз кўриш бошланади, у одатда, уч-тўрт кун давом етади. Шундай қилиб, ҳар ой вақти-вақти билан бачадонга қон қуйилиши рўй беради.
Ҳайз циклининг 23-24 кунлари бачадоннинг шиллиқ пардаси ўзининг максимал ривожланиш даражасига етади. Бироқ уруғланмаган тухумҳужайра бачадон деворига ёпишмайди ва қонга тўла томирлар ёрилиб, томчилаб оқадиган қон пайдо бўлади.
Қон ва шиллиқ биргаликда бачадон шиллиқ пардасидан қат-қат кўчиб қин орқали ташқарига чиқади. Бачадон шиллиқлари тезда тикланади ва тухумдон гормонларининг рағбатлантирувчи таъсирида навбатдаги тухумҳужайрани кутиб олишга янги тайёргарликни бошлайди.
Ҳайз ажратмалари одатда кўп бўлмайди, фақат туққанда ёки абортдан кейин, шунингдек, ҳайздан қолиш (климакс) даври бошланишидан аввал кела- диган якунловчи ҳайз кўришда бирмунча кўпроқ бўлиши мумкин.
Ҳайз чоғида организмда мураккаб физиологик жараёнлар кечади ва у умумий ҳолатга анча сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзан ҳайз келишига бир неча кун қолганда умумий беҳоллик: таъсирчанлик, мигренга ўхшаш бош оғриғи, кўнгил беҳузур бўлиши, сут безларининг катталашуви, ҳатто, бир оз оғриши кузатилади. БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
Баъзан ҳайз кўриш қориндан пастда ёки белда чўзилиб кетадиган оғриқ билан кечади. Фақат йигирма фоизга яқин қиз ва аёллар ҳайз кўриш чоғида ҳеч қандай кўнгилсиз ёки оғрийдиган ҳолатларни бошдан кечирмайди.
Биринчи ойлик қон келиши
Биринчи ойлик қон келиши барча қизларда бир хил ёшда келмайди. Бу наслий қобилиятга, саломатлик ҳолатига, муҳит шароитига, иқлимга, ирқига ва ҳайз тарзига боғлиқ бўлади. Масалан, шаҳарлик қизлар қишлоқ қизларига қараганда ерта ҳайз кўришни бошлайдилар.
Шимолда яшовчи қизларда ҳайз кўриш ўн тўққиз ёшдан бошланса, иссиқ иқлимли жойларда яшовчи қизларда 9-10 ёшларда, ўртача еса 13-15 ёшларда ҳайз кўриш даври келади. Хаста ва заиф организмда ойлик қон келиши кеч бошланади.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Оғир касалликдан кейин ҳам ҳайз кўриш баъзан узоқ вақтгача тутилиши мумкин. Қизларда жинсий мойилликнинг дастлабки аниқ аломатлари жуда камдан-кам ҳолатларда биринчи ҳайз кўриш вақти билан тўғри келиши мумкин, кўпинча улар ерта содир бўлади.
Ҳайз кўриш баъзан одатдан ташқари характерда кечади: унинг бир текисдалиги, давомийлиги, ҳайз кўришдаги ажратма миқдори ўзгариши, у жуда оғриқли бўлиши кузатилади.
Булар қандайдир асабий кечинмалар, нохуш ҳаяжонланиш, қўрқув, иқлим ўзгариши, ҳолдан тойдирадиган меҳнат, оқсил ва витаминлар етишмайдиган таом истеъмол қилиш, кислород танқислиги (организм аъзолари тўқималарида турли сабабларга кўра кислород миқдорининг камайиши, етишмаслиги), шунингдек, ички жинсий аъзолар (тухумдон, бачадон) касалликлар натижаси бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади. Қизлардаги ҳайз кўришга боғлиқ касалликлар рисоладагидек ҳомиладор бўлиб, туққандан кейин йўқ бўлиб кетади.
Қизларда тўғри ўз вақтида кечадиган ҳайз кўриш жараёни жинсий етилиш бошланганидан, унинг жинсий аъзолари меъёрида ривожланаётганидан далолат беради.
Бироқ бу жинсий ҳаёт имкониятини ва зарурлигини, унинг бола туғишдек асосий биологик вазифани бажариши мумкинлигини асло билдирмайди.
Унинг организми ўсишда давом етади, оғирлигига оғирлик қўшилади, унинг скелети, асосан тос суяклари шаклланиб ривожланади, улар туғишнинг тўғри кечишида ҳал қилувчи аҳамият касб етади. Қизларнинг тўла жинсий етуклиги ҳали ҳомиладорликка тайёрлигини билдирмайди.
Тўла жинсий етилиш учун ҳомиладор бўлиш ва туғиш факти қанчалик муҳим бўлса, ёш қизларнинг жинсий ҳаёти ва организмининг вазифани бажаришга, она бўлишга тайёргарлиги шунчалик аҳамиятга егадир.
Жинсий етилиш даврида одатда бошқаларга ёқиш истаги пайдо бўлади, шунинг учун қиз ҳам, ўсмир ҳам ўзининг ташқи кўринишига, тана покизалигига, батартиб бўлишга, мода бўйича кийинишга кўпроқ еътибор қаратадилар.
Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, жинсий етилиш даврида бўй ва жинсий безлар фаолияти кескин ўсади. Жинсий безлар нафақат жинсий ҳужайралар ишлаб чиқарибгина қолмай, қонга махсус таъсир етувчи модда — гормонлар ажратади. БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
Бу гормонлар бирламчи ва иккиламчи жинсий аломатларнинг, еркак ва аёлнинг барча жинсий хусусиятларининг ривожланишига кучли туртки беради.
Жинсий гормонлар
Жинсий гормонлар руҳий-жинсий марказни шаҳвонийлаштиради, уни шаҳвоний ҳаяжонга янада лаёқатли қилади. Улар маълум даражада жинсий марказлар тонусини, уларнинг қўзғатувчанлигини, жинсий майл кучини белгилайди. Бунда тухум ва тухумдон, шунингдек, буйракусти бези ҳамда гипофиз безидан ажралади- ган гормонлар асосий рол ўйнайди.
Маълумки, инсон организмида икки асосий без тури мавжуд бўлади. Ташқи секреция деб аталув- чи безлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини тана бўшлиғига -ёки тери юзасига чиқаради. Масалан, сўлаклар оғиз бўшлиғига ажратади, ошқозон безлари еса ошқозон бўшлиғини сок билан таъминлайди, тер ва ёғ безлари тана юзасига тер ва тери ёғлари ажратади.
Безнинг бошқа тури
– ички секреция безлари (ендокринлар) бўлиб, уларда ташқарига чиқадиган йўл бўлмайди, без томонидан ишлаб чиқилган модда бевосита қонга ёки тананинг тўқима суюқлигига тушади. Бундай безларга қалқонсимон без, гипофиз, буйракусти, жинсий безлар ва бошқалар тааллуқлидир.
Бу гўё тананинг умумий соғ-саломатлиги учун асаб тизимлари бошқаруви остида ишлайдиган тирик кимёвий лабораториядир. Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот — гормонлар — анча фаол, улкан физиологик кучга егадир. БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
Гормонлар организмдаги ҳаётий жараёнларни бошқаришда мутлақо муҳим рол ўйнайди, инсон ҳаёти усиз кечмайди. Масалан, қалқонсимон без олиб ташланса тана ўсиши кескин пасаяди ва ақлий ривожланиш тўхтайди.
Бир ёки бир неча ендокрин безлари вазифасининг бузилиши кишида кескин асаб қўзғатишларини келтириб чиқаради ёки уни бўшанг ва бефарқ, ҳаддан ташқари ориқ ёки семиз, суяклари мўрт ёки резина каби егилувчан қилиб қўйиши, тери рангини ўзгар- тириб юбориши, аёл юзини мўй билан қопланишига олиб келиши мумкин.
Бўй
– организм ривожланишида гормонлар етиш- маслиги ёки ортиқчалиги қандай таъсир кўрсатиши ҳақида бир қатор мисоллар кўрсатиш мумкин. Лайф журналида 1937 йилда чиққан мақолада 18 ёшда бўйи 47,5 см, оғирлиги 5440 гр бўлган пакана одам ҳақида сўз юритилади.
Франциялик олим Бюффон кузатган митти одам еса 37 ёшида бўйи 42 см бўлган. Британия қироличасининг арзандаси Жоффи Хан- соннинг бўйи ҳам бор-йўғи 42 см ни ташкил етган. Таниқли англиялик адмирал Том Пуснинг бўйи стул суянчиғидан салгина баланд еди.
Гигант кишилар ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Масалан, голландиялик Даниел Кайянуснинг бўйи 222 см, 1922 йилда туғилган америкалик Роберт Першингнинг бўйи 5 ёшида 162,5 см, 10 ёшида 193 см, 22 ёшида еса 272 см га тенг бўлиб, оғирлиги. 222,7 кг еди. Россиялик дароз Федор Махновнинг бўйи 216 см ўлчамда еди. БАЛОГАТ ЕШИ БАЛОҒАТ ДАВРИ ХАКИДА МАЛУМОТ
Дароз аёллар сирасига еса 16,5 ёшида бўйи 255 см бўлган галиялик Марианна Веде, 230 см бўйга ега, грециялик Вассимеки Каллияндилар киради.
Адабиётларда ёзилишича, енг бўйдор дарознинг бўйи 320 см бўлган. Дунёдаги енг оғир кишилардан Роберт Хюнджеснинг вазни 468 кг, бел айланаси 3 м еди.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing: