ЮЗ ПАРВАРИШИ УЙ ШАРОИТИДА ЮЗ ТЕРИСНИНГ ХУСУСИЙАТЛАРИ
ЮЗ ПАРВАРИШИ УЙ ШАРОИТИДА Ёғли юе териси Ёғли юз териси бир мунча қалин ва дагалроқ бўлиб, одатда бошқа юз териларига қараганда, ташқи муҳитнинг ҳар хил таъсирларига чидамлироқ бўлади.
Ёғли тери ўзидан зўр бериб секрет (шира) чиқариб туради. Ортиқча чиққан ёг ёг безлари йўлларининг огзини кенгайтириб, уларни беркитиб қўяди. Натижада қон яхши айланмайди.
Шуминг учун ҳам бошқа юз териларига қараганда ёғли юз терисига кўпроқ ҳуснбузарлар тошади, қора нуқталар пайдо бўлади. Лекин бундай юз терисининг яхши томонларидан бири, у ташқи муҳитга умуман таъсирчан ҳисобланмайди. ЮЗ ПАРВАРИШИ УЙ ШАРОИТИДА
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Қурук юз териси
Қуруқ юз териси ёгли юз терисига қараганда бирмунча юпқа, силлиқ ва нозикдир. Ҳар бир қуруқ юз териси турлича кўринишг-а ега булади. Ёшликда бу тери у қадар муаммоли ҳисобланмаса-да, ташқи муҳит, яъни шамол, совуқ, иссиқ, офтоб нури, турли хил парфюмерия воситалари салбий таъсир қилади.
Бу тери вақти-вақти билан намлантириб ва озиқлантириб турилиши лозим. Акс ҳолда юзга ерта ажин тушиши, қуриб қолиши, яллиғланиши мумкин. Ерталаб юзни 1 литр сувга 1 стакан сут қўшиб ювиш афзалҳисобланади. ЮЗ ПАРВАРИШИ УЙ ШАРОИТИДА
Юз терисининг ҳадлдн ташқари қуриб кетиши организмда А, С ва РР витаминларининг етишмаслиги ёки жигар ва ошқозон ости бези хасталикларидаги ёг алмашувининг бузилишидан дарак беради.
Мўътадил юз териси ЮЗ ПАРВАРИШИ УЙ ШАРОИТИДА
Мўътадил юз териси ўртача ёгли, қора нуқталарсиз ва билинар-билинмас майда тешикларга ега. Бундай юз териси тоза, текис, шунингдек, таранглиги ва еластиклиги билан бошқа юз териларидан ажралиб туради.
Қон айланиши меъёрида бўлгани учун бу тери доим пушти рангда бўлади. Бундай юз терисига алоҳида парвариш талаб қилинмаса-да, уни вақти- вақти билан озиқлантириб туриш лозим.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Аралаш юз териси
Аралаш юз терисида ёг қатлами бир хил жойлашмайди. Одатда пешана, лаб атрофи, ияк, бурун ёғли бўлади ва ҳар доим ялтираб туради, қора нуқталар ва ҳуснбузарлар пайдо бўлади. Юз ва кўз атрофи ҳудудлари еса қуруқ бўлади. Шунинг учун ҳам бундай юз териси алоҳида парваришни талаб қилади.