ЮЗНИ ТОЗАЛАШ ЮЗНИ ТИНИҚЛАШТИРИШ

YUZNI TINIQLASHTIRISH

ЮЗНИ ТОЗАЛАШ ЮЗНИ ТИНИҚЛАШТИРИШ ХАКИДА КЕРАКЛИ МАЛУМОТЛАР

Юз териси нормал ҳамда соғлом кўринишга ега бўлиши учун тўғри нафас олиши, тоза ҳаво ва ёруғлик билан етарли тўйиниши лозим.

Бунинг енг асосий шарти

— тозалик ва покизаликдир.

Юз терисининг устки — епидермис қаватининг парвариши айнан чанг, микроорганизмлар, ортиқча ёғ, улик ҳужайралар, крем ва упа қолдиқларини олиб ташлашдан бошланади.

Ҳозирда замонавий гузаллик салонларида юз терисини тозалаш бўйича турли муолажалар тавсия етилмоқда.

Жумладан, пилинг (ўлик ҳужайралар қатлами, ески терини йўқотиш), скраблар ёрдамида, лифтинг (терини тортиш) ва ҳоказо ўзбилармонларча бажарилган бундай муолажалар баъзида асорат қолдираётганлиги ҳақида ҳам бот-бот гапирилмоқда.

Уй шароитида юз териси парвариш

Уй шароитида юз териси парваришини бошлашдан аввал мутахассисшифокорга учрагпиш керак. Чунки унинг маслаҳатлари ва кўрсатмалари юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Юзни тозалаш учун

Юзни тозалаш учун газланмаган маъдан (минерал) суви ва (“Дав”, “Нивея” каби) кремли совунлардан фойдаланиш мумкин. Суюқ ёки гел кўринишидаги махсус лосон, тоник, скраб каби воситалар ҳам мавжуд.

Аммо уларни танлаш ва қўллашдан олдин аёл кишининг ёши, юз терисининг, епидермиснинг ҳолати, аллергияга мойиллиги каби жиҳатлар ҳисобга олинади.

Жумладан, ёғли юзларга лосон, гел ёки кўпик ҳолидаги суртмалар, қуруқ терига еса озиқлантирувчи демакияторлар қўллаш лозим.

Демакияторлар ҳозирда крем тўпламларига ҳам қўшилмоқда. Крем ҳамда демакияторнинг қўлланилиши юз териси парваришида яхшигина самара бермоқда. Енг муҳими, уларнинг қўлланилиши жуда оддий. Яъни пахта тампонлари ёрдамида 5-10 дақиқага суртилгач, артиб ташланади, холос. ЮЗНИ ТОЗАЛАШ

Сунгра аввал илиқ, кейин совуқ сувда чайиб олинади. Нормал, аралаш ва ёғли юз териларига ушбу усул қўл келса, қуруқ тери бу борада алоҳида ёндапгувни талаб етади. Бунда тозалаш воситаларининг тўғри танланиши жуда муҳим.

Юз терисини чуқур тозалаш

Гўзаллик салонларида юз терисини чуқур тозалаш муолажалари ҳам мавжуд бўлиб, улар ёгли тери учун ҳафтада 1~2 марта, қуруқ ва нормал тери учун еса ойда 2~3 марта ўтказилади. Уй шароитида ҳам бу муолажани амалга ошириш мумкин.

Бунинг учун чуқур идишга қайноқ сув солинади.

Сув ўрнида қуруқ ёки нормал юз терисига малина, қора қорағат, ертут япроқлари, мойчечак, ялпиз, жўка (липа), атиргул, жасмин гуллари, ёғли тери учун қичитқи, зубтурум, алое, далачой, евкалипт, бўйимодарон дамламаларини ишлатиш мумкин.

Сочлар йиғилиб, рўмол ёки сочиқ билан ўралганидан сўнг дамлама буғига юз тутиб турилади, муолажа жараёнига путур етмаслиги учун бош устидан сочиқ ёпилади. ЮЗНИ ТОЗАЛАШ

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

Буг ваннаси

Буг ваннасида 5-10 дақиқа ушлаб турилган юз териси майинлашди. Шунда тери тозаловчи лосон билан артилиб, контраст (дастлаб иссиқ, сўнгра совуқ) сувда ювилади.

Ушбу муолажа орқали тери озиқланади ва тозаланади. Табиий воситалар билан ҳам юз терисини тозалаш мумкин.

Масалан, сули ёрмаси гўшт майдалагичдан ўтказилиб, илиқ сув билан бўтқа ҳолига келтирилади. Шундан сўнг юзга суртиб, енгилгина уқалаш йўли билан тозаланади. ЮЗНИ ТОЗАЛАШ

 

(Visited 2 289 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика