КУРУК ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН НИҚОБЛАР ТОПЛАМИ

КУРУК ЮЗ AYOLLAR UCHUN

КУРУК ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН НИҚОБЛАР ТОПЛАМИ ХАКИДА МАЛУМОТЛАР

Шуни ёдда тутиш керакки, қуруқ тери учун ниқоблар танлаётганда ёки тайёрлаётганда жуда еҳтиёт бўлиш лозим. Чунки қуруқ тери жуда нозик ва таъсирчан бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу тери мўътадил ва ёғли терига қараганда аллергияга мойилроқ екан.

Юзга суртиладиган ниқоблар тозаловчи, озиқлантирувчи, намлантирувчи хусусиятга ега. Шулардан бир қанчасини сизга таклиф қилмоқчимиз.

 

Намлантирувчи ниқоб

1 дона тухум сариғи кўпик ҳосил бўлгунча аталанади. Унга 1 чой қошиқ қизил сабзи суви, ярим чой қошиқ лимон суви, 1 чой қошиқ қирғичнинг майда тишидан ўтказилган карам, 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи ва 2 чой қошиқ ёғсиз сут қўшилади. Яхши аралаштирилгач, юзга суртилади. КУРУК ЮЗ

Ниқобнинг кўз атрофига тегмаслигига ҳаракат қилинг. 15 дақиқадан сўнг ювиб, юзга озиқлантирувчи ёки намлантирувчи крем суртилади.

Озиқлантирувчи ниқоб

1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ мева ёки сабзавотли крем, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи аралаштирилгач, юзга суртилади. 15 дақиқадан кейин юзни қайнатиб совитилган сув билан ювиб, пахта билан артиб ташлаш керак. Шундан сўнг юзингизга крем суртишингиз мумкин.

Витаминли ниқоб

2 чой қошиқ ёғли озиқлантирувчи кремга 20 томчи витамин А, 10 томчи витамин Е, 10 томчи витамин Д (ёки алое суви) қўшилади ва ниқоб махсус чўтка ёрдамида айлана ҳаракатлар билан юзга суртилади. 10 дақиқадан кейин ниқобни илиқ сув билан ювиб ташлаш мумкин.

Чаканда (облепиха)ли ниқоб

2 ош қошиқ чаканда ёки наъматак ёғини 10 томчи А витамини, 1 чой қошиқ асал, 1 дона тухумнинг сариғи билан аралаштириб, 10 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра илиқ сув билан ювилади. Шундан кейин 5 дақиқага юзга нам дока қўйилади. Дока олинганидан сўнг юзга озиқлантирувчи крем суртилади. КУРУК ЮЗ

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

tushda tuxum

БОДОМЛИ ниқоб

1 чой қошиқ қизилпойча (зверобой) дамламаси, 1 чой қошиқ бодом ёги, битта тухум сариғи аралаштирилади ва 20 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра ниқоб ювиб ташланади ва юзга озиқлантирувчи крем суртилади.

Чойли ниқоб

1 чой қошиқ маёнез ва 1 чой қошиқ озиқлантирувчи крем аралаштирилади. Аралаштириш давомида 1 чой қошиқ аччиқ чой томчи-томчи қилиб қўшилади. Сўнгра ниқобнинг бир қисми айлана ҳаракатлар билан юзга суртилади. 2-3 дақиқадан кейин ниқобнинг қолган қисми суртилади. 20-30 дақиқадан сўнг тенг миқдордаги сут ва сув аралашмаси билан ниқоб ювиб ташланади.

Мевалардан намлантпрувчи ниқоб

2-3 дона малина, 2-3 дона қулупнай, 1 дона ўрик қирғичнинг майда тишидан ўтказилади. Унга 1 чой қошиқ майда тўғралган карам ва 1 чой қошиқ сут қўшилади. Барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилгач, 15 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювиб ташланади.

Творогли ниқоб

2 чой қошиқ ёғли творог, 2 чой қошиқ сут, 2 чой қошиқ сабзи суви аралаштирилади ва 20 дақиқага юзга суртилади. Сўнгра юздаги ниқоб қолдиқлари мойчечак дамламасига ботирилган пахтали тампон билан артиб ташланади.

Асалли ва зайтун ёгили ниқоб

Тенг миқдордаги асал ва ўсимлик ёғи аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмани иситиш учун 38-40 даража ҳароратга қўйилади. Сўнг аралашмага докали салфеткаларни ботириб олиб, юзга 20 дақиқача

қўйилади. Кейин юздаги аралашмани қоғоз салфетка билан шимдириб олиб, ниқобнинг қолганлари лосон ёрдамида артиб гашланади. КУРУК ЮЗ

Ниқоб 2 ош қошиқ сули ёрмаси, 1 ош қошиқ асал ва зайтун ёғи, 30 миллилитр сут ва 3 томчи лимон шарбати аралаштирилиб, тайёрланади. Сўнг юз терисига 15-20 дақиқага суртиб қўйилади.

Сабзили виқоб

1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ асал ва 1 чой қошиқ сабзи шарбати аралаштирилади. Тайёр бўлган бўтқа 15-20 дақиқага юзга суртилади, сўнг тенг ярим миқдорида сут ва қайнатилган сув аралашмаси ёрдамида ювиб ташланади. Мазкур аралашмага 10-15 томчи лимон шарбати ҳам қўшиш мумкин.

Сутли ниҳоб

1 ош қошиқ асал ҳамда 1 ош қошиқ сут аралаштирилгач, унга бодом кепаги қўшилади. Сўнгра барча масаллиқлар қуюқ масса ҳолига келгунча аралаштирилади. Ниқоб юз ҳамда бўйин терисига 10-15 дақиқага суртиб қўйилади.

Малинали ниқоб

Ярим пиёла малинага 1 чой қошиқ асал қўшилади ва бир хил масса ҳолига келгунча яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб 10-15 дақиқага юз ва бўйин терисига суртилади. Кейин аввал илиқ, сўнг совуқ сув билан ювилади.

Творогли ниқоб

1 чой қошиқ творогта ярим чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ сут ёки қатиқ солиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма юз терисига суртилади ва 15-20 дақиқа ушлаб турилади. Сўнг илиқ сувда ювиб таш- ланади ва юз териси лимон бўлаги билан артилади.

 

Қора вон қўшиб тайёрланган ниқоб

1 бўлак қора нон устига 30 миллилитр қайноқ сут қуйилади ва 3-5 дақиқа ивитилади. Сўнг 1 ош қошиқ асал, 1 дона тухумнинг сариғи ва 1 дона ампула ичидаги А витаминини солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма юз терисига 15-20 дақиқага суртиб қўйилади.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Лимон ва асал аралашмасидан тайёрланган ниқоб

100 грамм асалга 1 дона лимон шарбати қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма юз терисига юпқа қилиб суртилади ва 5-10 дақиқа ушлаб турилади, сўнг совуқ сувда ювиб ташланади. Ушбу ниқоб қуруқ ёки ёғли бўлмаган ўртача юз териси учун ҳам фойдали.

Пиёзли ниқоб

Қайнатиб пиширилган 2 бош пиёз яхшилаб езилиб, 2 ош қошиқ асал қўшилади.
Аралашма олдиндан тозаланган юз терисига суртилади ва 15-20 дақиқадан сўнг нам салфетка билан артиб ташланади. КУРУК ЮЗ

Қулупнайли ниқоб

3-4 дона қулупнай ёғоч қошиқ билан езилади. 1 чой қошиқ асал қўшилиб, бир хил масса ҳолига келгунча яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб 10-15 дақиқага юз ва бўйин терисига суртилади. Кейин аввал илиқ, сўнгра совуқ сув билан ювилади.

Тарвузли няқоб

Бир оз миқдордаги езилган тарвуз 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Сули ёрмаси ҳам қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. 15-20 дақиқа давомида юзга суртилганидан сўнг ниқоб илиқ сув билан ювиб ташланади.

Тухумли Ниқоб

1 дона тухум сариғи билан 1 ош қошиқ асал яхшилаб аралаштирилади. Тайёр булган масаллиқ юз терисига суртилиб, 10~15 дақиқа ушлаб турилади. КУРУК ЮЗ

Бундай ниқобдан ҳар кунги ерталабки пардоз олдидан фойдаланиш мумкин. Ниқобдан ажинларнинг олдини олувчи восита сифатида фойдаланиш тавсия етилади.

Қаймоқли ниқоб

Қаймоқ, лимон шарбати ва 5 %ли водород пероксиди аралаштирилади. Юзга чўпга ўралган пахта ёрдамида пастдан тепага қараб суртилади. Ниқоб озгина қуриганидан сунг устига юпқа қилиб пахта қўйилади. 30~ 40 дақиқа ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади.

Намлантирувчи ниқоб

Бир дона тухум сариғи купиртирилиб, унга 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ қизил сабзи суви, 1 чой қошиқ қирғичдан утказилган карам, 2 чой қошиқ сут, ярим чой қошиқ лимон шарбати қушилади. Яхшилаб аралаштирилганидан сунг юзга суртилади. 15 дақиқа утгач, ниқоб ювиб ташланади.

Глицеринли ниқоб

Бир дона тухум оқи купиртирилади. Унга 1 чой қошиқ лимон шарбати, 1 чой қошиқ глицерин, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи қушилади. Барча масаллиқлар аралаштирилгач, юзга 10 дақиқагача суртилади.

Оқартирувчи ниқоб КУРУК ЮЗ

тғимоннинг юмшоқ қисми езилади ва ун қушиб, яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб 10-15 дақиқача юзга суртиб қуйилади. Ниқоб қайнаб бир оз совиган сувда ювилади. Сунг юзга ёғли крем суртилади. Ушбу ниқоб қуруқ юз терисини тиниқлаштиради. КУРУК ЮЗ

(Visited 5 794 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика