ЮЗ ПАРВАРИШИ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ ХАКИДА МАЛУМОТЛАР

YUZ PARVARISHI AYOLLAR UCHUN

ЮЗ ПАРВАРИШИ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ ХАКИДА МАЛУМОТЛАР

ЮЗ ПАРВАРИШИ Аввало, шуни айтиш лозимки, замонавий гўзаллик салонларида фаолият юритаётган мутахассислар махсус компютер дастурлари ёрдамида ҳар бир мижоз учун пардознинг ўзига хос, муайян юзга мувофиқ вариантларини танлаб беришади.

Бунинг учун монитор екранига мижознинг фотосурати жойлаштириладида, ўнлаб, юзлаб вариантлар ичидан мазкур чеҳрага пардознинг енг мақбул шакли аниқлаб олинади.

Биз бундай танлов имкониятига ега бўлмасак-да, юз терисининг хусусиятлари, тўтри парвариш қилиниши, пардоз-андоз бўйича керакли маълумотларга ега бўлиб, ҳар қандай техника ускунасидан қолишмайдиган тарзда ўзимиз учун ярашадиган пардоз турини аниқлаб олишимиз мумкин.

Яна шуни ёдд,а тутиш лозимки, гавсия етилаётган муолажаларни доимий равишда бажариш орқалигина кутилган натижаларга еришиши мумкин. Ҳатто, енг олий сифатли косметика воситалари ҳам пала-партиш қўлланилганда ҳеч қандай фойда бермайди.

Ushbu maqolalarni ham o’qing:

tushda olgan

chayon tushda

toshbaqa tushda

 

ОЛИМЛАР ТАЖРИБАСИ

Диққатингизни олимлар томонидан ўтказилган бир тажрибага қаратмоқчимиз. Бир неча минг аёлларга 10 турдаги, аммо бир хил идишдаги крем тарқатилди. Улар бир ой давомида орада бирор кун қолдирмай кремни юзларига суртишлари лозим еди.

Улашилган кремлар сирасида махсус тайёрланганлари, қимматбаҳолари, дорихоналарда сотиладиганлари, арзонлари ва ҳатто оддийлари ҳам бор еди. Тажриба ниҳоясида ўтказилган сўровномадан арзон ва оддий кремлар ҳам қимматбаҳо пардоз воситаси берадиган натижани кўрсатгани маълум бўлди.

Олимлар бунинг сири пардоз воситаларининг нархи ва сифатидан кўра, ундан узлуксиз фойдаланишда еканлигини таъкидлашди. Демак, ҳар куни юз терисининг парвариши канда қилинмаса, уларнинг самараси янада яхшироқ бўлар екан.

Юз териси учун харид қилинган лосон, ниқоб, кремлар, умуман, ҳар қандай янги пардоз воситасини аввал қўл терисида синаб кўриш лозим. Суртилган восита натижасида қўлга бирор тошма тошмаса, қичишмаса, қизармасагина, у юз терисига суртилади.

Бундан ташқари, лосон, ниқоб ва кремлар юзга маълум бир йўналишдаги доиравий ҳаракатлар билан суртилиши керак.

Бармогингиз ёстиқчасига олинган крем иякдан қулоқ ёстиқчалари томонга, оғиз бурчагидан қулоқ ўртаси томон, бурундан қулоқ тепаси томон, пешана ўртасидан икки чакка томонга аста- секин, майин ва енгил ҳаракатлар билан илгарилаши керак.

Ushbu maqolalarni ham o‘qing:

tush tabiri kitobi

tushda ilon

tushda tish tushsa

Биз юқорида тери турлари ҳақида бирмунча маълумотга ега бўлдик. Енди юз, бўйин, қўл терисининг парвариши алоҳида 4 босқичдан иборат еканлиги ва уларнинг усуллари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Унинг тозалаш, намлантириш, озиқлантириш ва ҳимоялаш босқичлари мавжуд.

(Visited 627 times, 1 visits today)
TUSHDA
Оцените автора
Tush tabirlari mukammal sayt
error: Content is protected !!
Яндекс.Метрика