ЮЗ ТЕРИСИ ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЙАТЛАРИ
Юз териси аёл киши танасининг физиологик, жисмоний, гормонал тузилишидан келиб чиқиб, қуруқ, ёгли, нормал ёки аралаш бўлади.
Юзни парвариш қилиш учун юз терисининг қай ҳолатда еканини билиш жуда муҳим. Қуйида келтирилган изоҳлардан терингизнинг қайси турга мансублигини билиб олишингиз мумкин.
Қурук тери ЮЗ ТЕРИСИ
— майин, юпқа ва чиройли, тешикча(пора)лари кўзга ташланмайди, аммо нотўгри парвариш қилинса, қуруқшаб, тез ажин тушади. Совуқ ҳаво ёки шамолда осон ёрилади.
Ushbu maqolalarni ham o‘qing:
Бу турдаги терига қўлланиладиган озиқлантирувчи воситалар таркибида липидлар кўп бўлиши лозим.
Тонал кремлари ҳам ёглироқ бўлгани маъқул. Қуруқ терини тозалаш учун спирт аралашган воситалардан иложи борича фойдаланмаган маъқул. Бундай юз учун махсус сут (молочко) ёки таркибида ёғ бўлган воситалар асқатади. ЮЗ ТЕРИ
Шунингдек, ҳафтада 2~3 марта таркибида ланолин, ўсимлик мойи бўлган озиқлантирувчи муолажалар ҳам юз терисини яхшилашга хизмат қилади.
Агар тери аллергияга мойил бўлса, доғланмаган ўсимлик ёғлари (писта ёғидан ташқари) билан тозалаш муолажаларини амалга ошириш мумкин. Бунинг учун оз миқдордаги ёг сув буғида 10-15 дақиқа қайнатилади.
Сўнгра пахтали тампонлар ёрдамида аста-секинлик билан юз терисига суртилади, ёғ қолдиқлари юмшоқ салфетка билан олиб ташланади.
Ёгли тери ЮЗ ТЕРИ
— қалин, дағал, ёг безларининг жадал фаолияти туфайли ялтираб туради. Кенгайган тешиклари боис баъзан лимон пўстининг дагаллигини еслатади.
Ёғли терида қора нуқталар (камедонлар), ҳуснбузарлар ва сепилган донга ўхшаш оқ доглар тез- тез пайдо бўлиб туради. Бу ошқозон-ичак, ендокрин ва жигар фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ.
Нормал тери — тоза, силлиқ, оч пушти рангда, бир текис бўлади. Унда ёғлилик, намлилик даражалари ҳам меъёрида. Нормал тери фақат соглом кишиларда учрайди.
Ёш ўтган сайин тери қуруқлашиб боргани туфайли 25 ёшдан бошлаб намлантирувчи ва озиқ- лантирувчи крем, ниқоблар билан юз терисини парвариш қилиш лозим.
Ushbu maqolalarni ham o’qing:
Аралаш тери
—ёғ қатламининг нотекис жойлашиши билан характерланади. Пешана, бурун, ияк соҳаси ёгли, лунж, қовоқ, бўйин қисми еса қуруқ бўлади.
Агар бармоқ учи билан юзнинг ёноқ қисмига босиб кўрилганда, босилган жойнинг ўрни билинса, бу юз терисининг еластиклиги камайганлигидан далолат.
Бу еса юз терисини янада оқилона, еҳтиёткорона парвариш қилиш лозимлигидан дарак беради. Парҳез, соглом турмуш тарзи, жисмоний ҳаракатлар, машқлар ҳар қандай юз териси епидермисидаги липид ва сув алмашинувини яхшилашга хизмат қилади. ЮЗ ТЕРИ